12chairs_uzb Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb Kp

Short En / Short Rus / Short Uzb
Gruzdv_uzb

Бунда мағрур янграр гуржи қўшиғи,
Кавказ чўққиларин салобати ёр.
Оҳудек шаҳло кўз гуржи қизларин
Илоҳий файзи-ю, малоҳати бор.
Ё Тангрим, ёрлақа “Грузин ҳовлисин”,.
Ундан бахту шодлик ҳеч аримасин!
“Карвон” –“Карвон” доим улуғ уммонда,
Гуржи наволари шул ресторанда! '.

“Грузинский дворик”, яъни “Грузин ҳовлиси” ресторани – бу кўп асрлик маданиятга, анъаналарга, халққа ва, албатта, Гуржистоннинг бетакрор таомларига эҳтиром рамзи. Биз мана шу гўзал ва мафтункор ўлкага ошуфта бўлиб, Тошкентда ҳам унинг мўъжаз бир бўлагини яратишга интилдик.Таомларнинг номини айтмайсизми, қўшиқ қилиб куйлагингиз келади-я: гебжалия, ажабсандал, надуги, пхали, мужужи, хачапури, сациви, ткемали, хинкали, сацибели, чурчхела...